Тест режимида

Йўл қоидаларига амал қилинг

16.08.2022

Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 136-моддаси