Тест режимида

Кадастр агентлиги учун маъмурий ишларни ижро этиш бўйича ўқув семинари

10.12.2021

Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари инспекторларнинг маъмурий иш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича касбий малакаларини ошириш мақсадида Вилоят прокуратураси ва Вилоят ИИБ  хуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлари бўлимининг малакали мутахассислари иштирокида  ўқув семенари ташкил этилди. Унда кадастр соҳасида фаолият олиб бораётган барча масъул ҳодимлар иштирок этишди. Айтиб ўтилганидек, бугунги кунда кадастр соҳасидаги ўзгаришлар, тизимда мавжуд маъмурий амалиётларни расмийлаштириш борасидаги тез ва ишончли маълумотлар билан ишларни ташкил этиш борасида фикрлар билдирилди.