Махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл бериш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17¹-моддасига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.