Тест режимида

Пойтахт минтақаси тамойили асосида

06.04.2021

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ва бошқа ваколатли органларнинг мавжуд куч ва воситаларини ягона “пойтахт минтақаси” тамойили асосида сафарбар қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати батальонлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бевосита бўйсунувидан чиқарилиб, тўғридан-тўғри туман ички ишлар органлари таркибига ўтказилади ва уларнинг кунлик хизмати маҳаллалар кесимида йўлга қўйилади.

Жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда пойтахтдаги барча ички ишлар органлари фаолияти, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор бошқаруви Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси зиммасига, умумий бошқаруви ички ишлар вазири зиммасига юклатилади.