Профилактика инспекторлари суд йиғилишларида онлайн қатнашмоқдалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш боʻйича қоʻшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида профилактика инспекторлари фаолиятида бир қатор ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилган. 1-августдан барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар, 1-сентабрдан эса ҳуқуқбузарликлар боʻйича суд йиғилишлари онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 53 та пойтахт ички ишлар бўлимлари ва 20 та маҳалла ҳуқуқ-тартибот пунктлари оптик толали алоқа тизимига уланди. Бундан ташқари, жойларда ички ишлар бўлимларининг моддий-техник базалари мустаҳкамланмоқда.
Жумладан, Янгиҳаёт туманида фаолият олиб борадиган 51 та ИИБ ва иккита таянч пунктларига Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан принтэрлар топширилди. Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 24-август куни ҳолатига кўра Тошкентда 2166 та суд йиғилишлари онлайн тарзда ўтказилди, судга барча ҳужжатлар электрон кўринишда жўнатилди.