Тест режимида

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

31.08.2021

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

46-модда прим-2. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.