Тест режимида

Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади

06.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Ахборот тизимлари модернизация қилинади, архив фаолиятини ҳамда технологияларини татбиқ этган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади.

Хусусан:

- шахсий таркиб бўйича буйруқлар, пул таъминотининг шахсий карточкалари ва бошқа маълумотлардан иборат электрон архивни шакллантирилади;

- давлат хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази  Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» тизими ва Давлат хизматлари агентлиги билан ўзаро интеграция қилинади.

Замон талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказининг амалдаги ахборот тизимларини модернизация қилинади, маълумотлар базалари бўйича қидириш комплексини (рубрикатор) яратиш ва тегишли давлат органлари билан интеграция қилиш чоралари кўриб борилади.