Тест режимида

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

04.05.2022

Транспортлар қуйидаги муддатларда техник кўрикдан ўтказилиши керак:

йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамлар ташишга мўжалланган юк автомобиллари, махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – 1 йилда 2 марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – 2 йилда 1 марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлган, ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – 1 йилда 1 марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

- навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида.

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.