Лойиҳа ҳақида
Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш соҳаси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу эса, ахборот ресурсларини, ахборот технологияларини ва ахборот тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда, замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, миллий ахборот тизимларини яратишни талаб этмоқда.
Жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ахборот таъминотини жадаллашуви, ишончли маълумотларни мунтазам йиғиб борилиши, унинг ўз вақтида ва сифатли таҳлил қилиниши ҳозирги шароитда муҳим шартларидан бир ҳисобланади.
Ахборот жараёнларини автоматлаштириш компьютер техникасини жорий этишга, маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улар асосида маълумотларни бериш автоматлаштирилган тизимларини яратишга бевосита боғлиқдир.
Замонавий ахборот - замонавий тамойилларга асосланган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат ходимлари ва бошқа ваколатли давлат органлари учун статистик таҳлил фаолиятининг зарурий шарти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат ходимлари ва бошқа ваколатли давлат органлари фаолиятини муваффақиятли ташкил этиш учун самарали ташкиллаштирилган ахборот таъминоти тизими зарур бўлиб келди. Ушбу тизимнинг асосий элементи ўзаро боғланган маълумотлар базалари тўплами ҳисобланиши билан бошқа тизимлардан ажралиб туради.
Замонавий ахборот технологиялари ва алоқа воситалари, ахборот тармоқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятида мавжуд автоматлаштирилган тизимдан самарали фойдаланиш, юқори маҳорат билан, тезкор ва сифатли тайёрлаш ва ахборот технологиялари ёрдамида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш имкониятини беради.
Бугунги кунда “Ички ишлар органлари тўғрисида” ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш учун статистика маълумотлари ягона тизимини янада такомиллаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахслар бўйича тизимли таҳлил ўтказиш ва уларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш мақсадида 2018 йил 3 майда Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарорига асосан Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Мазкур йўналишда иш самарадорлигини ошириш мақсадида, тўлов тизимлари орқали жарималарни тўланиши учун eJarima.uz веб-сайти, телеграм Jarima_botни яратиш, мазкур ахборот тизимини давлат хизматларига тақдим этиш ҳамда ички ишлар органларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ва жабрланувчиларниягона марказлаштирилган ахборот тизимини мобил (Android) дастурий таъминоти ишлаб чиқилди ва фуқароларимиз ижтимоий тармоқлар орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш имконияти яратилди.