Қидирув... Илтимос, кутинг...
Маъмурий баённомани излаш
Ушбу бўлимда маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тўланмаган жарималар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
Тўланмаган жарима нималарга олиб келади?
— Республикадан чиқишга чекловга олиб келади
— Шахсий мулкингизга жарима солиши мумкин
— Сизга маъмурий иш қўзғатиши мумкин
Кўп сўраладиган саволлар
Сиз жаримани Пайме ва Cлиcк тўлов тизимлари орқали онлайн тўлашингиз мумкин
Бундан ташқари, жаримани банкларда ва онлайн банк ресурсларида тўлаш мумкин.
Диққат! Aгар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотларга эътирозингиз бўлса, маъмурий баённомада кўрсатилган тегишли органга мурожаат қилишингиз лозим.
Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги (кейинги ўринларда — ижро ҳужжати) талаблар қарздор томонидан узрли сабабларсиз белгиланган муддатда ижро этилмаганда қўлланилади. Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса ундирувчи қарздорга Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишини кўрсатади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 25.08.2009 йилда рўйхатдан ўтказилган НИЗОМ, рўйхат рақами 1997)