Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади

01.04.2023

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-45-сон, 28.03.2023й.) қабул қилинди

Фармонга кўра:

2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

-        пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдориойига 347 000 сўм;

-        ёшга доир энг кам пенсия миқдориойига 677 000 сўм;

-        ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдориойига 747 000 сўм;

-        меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдориойига 747 000 сўм;

-        1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолдаойига 3 296 000 сўм;

-        белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдориойига 747 000 сўм;

-        зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдориойига 535 000 сўм;

-        иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолдаойига 535 000 сўм;

-        ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдориойига 535 000 сўм;

-        боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдориойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун198 000 сўмдан қўшилади;

-        боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдориойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида:

-   меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдориойига 980 000 сўм;

-   базавий ҳисоблаш миқдориойига 330 000 сўм этиб белгиланади.