Тест режимида

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг байрам табриги

25.10.2022

Қадрли ички ишлар органлари ходимлари!

Ҳурматли фахрийлар!

Сизларни, сиз орқали бутун тизимда хизмат қилаётган барча ходим ва ҳарбий хизматчиларни, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тингловчи-курсантларни, муҳтарам фахрийларимиз ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!

Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган, мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонларга ўзимнинг самимий тилакларимни билдираман.

Сизларнинг мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги мардона хизматларингизни бутун элимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Президентимиз байрам муносабати билан Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригида “Ҳеч шубҳасиз, халқимиз сизларни ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек олижаноб ишга бағишлаган, муқаддас қасамёдига содиқ инсонлар деб билади ва машаққатли хизматингизни муносиб эътироф этади” деб алоҳида таъкидладилар.

Дарҳақиқат, соҳада амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида ўтган қисқа даврда Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячиларига айланмоқда.

Жаҳондаги бугунги мураккаб вазият биздан зиммамизга юклатилган тинчлик ва осойишталикни асрашдек ўта масъулиятли ва шарафли вазифани кечаю кундуз фидойилик ва виждонан адо этишимизни талаб этади.

Сизларни касб байрами билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга файзу барака тилайман.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов