Тест режимида

134-модда. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, — энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.