Тест режимида

140-модда. Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.