Тест режимида

93-модда. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда олиб келиш

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.