Тест режимида

132-модда. Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши

Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмдаги кемаларни маст ҳолда бошқариши, шунингдек кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.