Тест режимида

47-модда прим-2. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузиш

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка беришда, уларга васийлик (ҳомийлик) белгилашда ёхуд уларни етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тайинланган тегишли давлат муассасасига жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузиш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.