Тест режимида

56-модда прим-1. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш

Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, — энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.