Тест режимида

153-модда. Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат стандартларини бузиш

Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат стандартларини, давлат алоқа тармоғи билан боғланадиган симли электр алоқа воситаларининг, радионурланишларининг параметрларини бузиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.