Тест режимида

73-модда. Зарарли моддалар ва ?оришмаларга оид операцияларни кема ?ужжатларида ?айд этиш мажбуриятларини бажармаслик

Кема ёки бошқа сузиш воситаси капитани ёки бошлиқлар таркибига мансуб бошқа шахслар томонидан зарарли моддалар ёки қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.