Тест режимида

112-модда. Механизаторлар томонидан қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш

Механизаторлар томонидан тракторлар, комбайнлар ва бошқа хил ўзиюрар қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш — энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга ёки механизаторларни ушбу машиналарни бошқариш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.