Тест режимида

105-модда. Таркибида гиёванд моддалар бўлган экинларни қўриқлашни таъминлаш чораларини кўрмаганлик

Таркибида гиёванд моддалар бўлган наша ва мойли кўкнор экинларини, мазкур экинлар ҳосилини сақлаш ва қайта ишлаш жойларини қўриқлаш юзасидан белгиланган тартибни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, шунингдек таркибида гиёванд моддалар бўлган шундай экинларнинг анғизлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқ қилиб ташлаш чораларини кўрмаганлик — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.