Тест режимида

46-модда. Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш

Тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш, башарти ушбу Кодекснинг 46 прим-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.